date

Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб этди

Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб этди

Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи доирасида Европа қитъасидаги ўйинлар давом этмоқда. J гуруҳида иштирок этаётган Қозоғистон миллий жамоаси бугун ўз майдонида Лихтенштейн термасини қабул қилди.

Учрашув Қозоғистон учун муваффақиятли ўтди. Мезбонлар рақиб устидан тўлиқ устунликка эришиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Беллашувнинг 26-дақиқаида Халимжан Кенжебек ҳисобни очиб, жамоасига илк голни тақдим этди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Бахтиёр Зайнутдинов ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам қозоғистонлик футболчилар фаол ҳаракатни давом эттиришди. 59-дақиқада яна Кенжебек ўйиндаги иккинчи голини киритиб, дублга эришди. Учрашувнинг 81-дақиқасида эса Алибек Касим дарвоза тўрини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йириклаштирди — 4:0.

ЖЧ–2026 саралаши
Қозоғистон – Лихтенштейн 4:0
Голлар: Кенжебек (26’, 59’), Зайнутдинов (28’), Касим (81’)

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси гуруҳдаги ҳисобини 6 очкога етказди ва 4-ўринни сақлаб қолди. Бу ғалаба терма жамоага кейинги ўйинлар олдидан катта ишонч бағишлади.

Бахтиёр Зайнутдинов ва Халимжан Кенжебекнинг фаол ўйини жамоага муҳим натижа олиб келди. Мураббийлар ҳам футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий уйғунлигидан мамнун эканини билдиришди.

Қозоғистон термаси энди навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришни бошлайди. Улар учун бу ғалаба нафақат очколар сонида, балки жамоа руҳиятида ҳам муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб этди