Европанинг 27 та ахборот агентлиги Криштиану Роналдуни қитъада йилнинг энг яхши спортчиси деб топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Европанинг 27 та ахборот агентлиги Криштиану Роналдуни қитъада йилнинг энг яхши спортчиси деб топди

  • Спорт
  • 27-12-2016, 21:17
  • 722
  • Европанинг 27 та ахборот агентлиги Криштиану Роналдуни қитъада йилнинг энг яхши спортчиси деб топди

    Европа ахборот агентликлари Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Криштиану Роналдуни 2016 йилнинг қитъадаги энг яхши спортчиси деб топди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

    Овоз бериш жараёнида Европанинг 27 та ахборот агентлиги иштирок этган. Якунда шотландиялик теннисчи Энди Мэррига Криштиану Роналдудан кейин иккинчи бўлиш насиб қилган. Венгриялик сузувчи қиз Катинка Хоссу эса учликдан жой олди.

    Криштиану Роналду йил якунларига кўра «Олтин тўп» совринини ютиб олди. Европа Чемпионлар Лигасида «Реал» билан, Европа Чемпионатида эса Португалия билан зафар қучди. Энди Мэрри эса дунё таснифида биринчи ракетка ҳисобланади. Ва ниҳоят Катинка Хоссу Рио—2016 Олимпиадасининг сузиш мусобақаларида 3 та олтин медални қўлга киритиб, машҳурлик чўққисига чиқиб олганди.

    Маълумот учун, 27 та ахборот агентлигининг йилнинг Европадаги энг яхши спортчисини аниқлаш борасидаги якдил овозини тўплаш вазифасини 1958 йилдан буён Польшанинг PAP агентлиги ўз зиммасига олиб келади. Унинг сўровномасида иштирок этадиган ахборот агентликлари қуйида келтириб ўтилган:

    France Presse (Франция)
    DPA (Германия)
    SID (Германия)
    Efe (Испания)
    ANP (Голландия)
    SDA-ATS (Швейцария)
    Belga (Бельгия)
    ТАСС (Россия)
    CTK (Чехия)
    Lusa (Португалия)
    PAP (Польша)
    Укринформ (Украина)
    APA (Австрия)
    BTA (Болгария)
    Hina (Хорватия)
    Лета (Латвия)
    Элта (Литва)
    Sita (Словакия)
    Tanjug (Сербия)
    Агерпресс (Руминия)
    ATA (Албания)
    Фена (Босния ва Герцеговина)
    БелТА (Беларусь)
    Молдпрес (Молдова)
    SHGSK (Косово)
    STA (Словения).