date

Ўткир Юсуповнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди

Ўткир Юсуповнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Австрияда тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётини муваффақиятли тарзда якунлади, деб Ўзбекистон футбол ассосиасияси расмий канали хабар берди.

Бугун футболчимиз муолажа олинган клиникадан чиқади ва реабилитация жараёнини “Armonia” номли махсус тиббий марказда давом эттиради.

Тикланиш жараёни малакали мутахассислар назорати остида амалга оширилади. Ўзбекистон футбол ассосиасияси Юсуповга тез орада тўлиқ соғайиб, яна майдонга қайтишини тилаб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўткир Юсуповнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди