date

“Хоразм” Ғузорда “Машъал” устидан йирик ҳисобда зафар қозонди

“Хоразм” Ғузорда “Машъал” устидан йирик ҳисобда зафар қозонди

Суперлига 25-тури доирасида Ғузорда қизиқарли беллашув бўлиб ўтди — “Машъал” ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар кутилмаганда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлим “Хоразм” учун муваффақиятли бошланди. 18-дақиқада “Машъал” ҳимоячиси Эргаш Исмоилов нохуш ҳолатда тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди ва ҳисоб очилди. Танаффус олдидан эса Рустамжон Абдуҳамидов жамоаси устунлигини иккита тўпга етказди — 0:2.

Иккинчи таймда ҳам урганчликлар устунликни қўлдан бой беришмади. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Шаҳром Самиев рақиб дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 3:0.

Шу билан “Хоразм” муҳим 3 очкони қўлга киритиб, жадвалдаги 13-поғонага кўтарилди. Улар эндиликда 24 очкога эга. “Машъал” эса 23 очко билан бир поғона пастга — 14-ўринга тушди.

Беллашувда фаол ҳаракатлар, жисмоний кураш ва бир неча оғоҳлантиришлар ҳам қайд этилди. Самандар Очилов, Эргаш Исмоилов, Мурод Бобожонов ва Жавоҳир Абдуалимов сариқ карточкаларга эга бўлишди.

“Машъал” сафида Дмитрий Яшин, Амину Умар, Анвар Муродов ва Шахбоз Жўраев фаол ҳаракат қилган бўлса, “Хоразм”да Рустамжон Абдуҳамидов, Шаҳром Самиев ва Аббос Отахоновнинг ўйини алоҳида таъкидланди.

Ғалаба урганчликлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди — улар лигада қолиш учун олиб борилаётган курашда яна бир қадам олға ташлашди. “Машъал” эса навбатдаги турда вазиятни тузатиш учун фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак бўлади.

Суперлига. 25-тур
Машъал – Хоразм 0:3
Голлар: Эргаш Исмоилов (18, автогол), Рустамжон Абдуҳамидов (45+3), Шаҳром Самиев (73)

Машъал – Умиджон Ҳамроев, Самандар Очилов, Исломбек Баратов, Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртозаев, Анвар Муродов,Эргаш Исмоилов, Шахбоз Жўраев (Муҳаммадали Алиқулов, 46), Шерзод Файзиев, Амину Умар (Ислом Шарипов, 44), Дмитрий Яшин.
Хоразм – Артём Потапов, Владимир Бубан, Аббос Отахонов, Ҳазрат Турсунқулов, Жасур Азимов,Мурод Бобожонов (Шаҳрам Самиев.69) Ҳумоюнмирзо Иминов, Искандар Шайқулов, Ихтиёр Тошпўлатов, , Суннатулла Абдуллажонов (Темур Исмоилов,69), Рустам Абдуҳамидов.
Огоҳлантиришлар: Самандар Очилов 53, Мурод Бобожонов 61, Эргаш Исмоилов 85, Жавоҳир Абдуалимов 86.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Хоразм” Ғузорда “Машъал” устидан йирик ҳисобда зафар қозонди