"Барселона" раҳбарияти ёш вингер Ламин Ямалнинг шахсий ҳаёти ва турмуш услуби бўйича жиддий хавотирга тушган. Бу ҳақда Cadena SER радиоканалидаги El Larguero дастури хабар берди.
Маълумотларга кўра, клуб сўнгги ойларда Ямал билан боғлиқ бўлган бир қатор воқеалардан мамнун эмас. "Кўк-анорранглилар" футболчининг шахсий ҳаётига оид миш-мишлар ва унинг шов-шувли зиёфатларда қатнашгани ҳақидаги хабарлардан норозилик билдирган.
Шу билан бирга, Ямал жорий — 2025/2026 йилги мавсумда "Барселона" сафида бешта ўйинда иштирок этиб, икки гол урди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.
Клуб раҳбарияти футболчидан янада масъулиятли бўлиш ва диққатини тўлиқ спорт фаолиятига қаратишини кутаётгани айтилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар