date

Алонсо тасдиқлади: Мбаппе «Хетафе»га қарши асосий таркибда тушади

Алонсо тасдиқлади: Мбаппе «Хетафе»га қарши асосий таркибда тушади

«Реал Мадрид» жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе тўпиқ жароҳатидан тўлиқ тикланди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Marca.

Франция терма жамоаси етакчиси бир неча кун аввал тўпиқдаги оғриқ сабаб жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги Исландияга қарши учрашувни ўтказиб юборганди. У ўйинда иштирок этмаганига қарамай, эндиликда ўзига келиб, яна жамоа ихтиёрида.

«Мбаппе ўйнашга тайёр. Унинг тўпиғи яхши аҳволда, ҳаммасини синовдан ўтказдик. Эҳтимол, у «Хетафе»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди», — деди Алонсо журналистлар билан суҳбатда.

Хаби Алонсо таъкидлашича, Мбаппе нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. «Унинг кайфияти жуда яхши. Машғулотларда барча билан бирга ишлаяпти ва ўзида катта ишонч сезиляпти», — деди мураббий.

26 ёшли ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 9 та, Чемпионлар лигасида эса 5 та гол урган. У нафақат «Реал»нинг, балки бутун Европа футболида энг самарали ва хавфли ҳужумчилардан бири бўлиб турибди.

Мбаппенинг жароҳатидан кейинги тикланиши мухлисларни хурсанд қилди. «Реал Мадрид» сўнгги турларда ҳужум чизиғида унинг етакчилигини сезган эди. Ҳозир эса франциялик юлдуз яна жамоа учун муҳим баҳсларда иштирок эта олади.

«Хетафе»га қарши ўйин 19 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу сафар «Реал» меҳмон сифатида майдонга тушади. Мурраббийлар штаби Мбаппени эҳтиёткорлик билан ишлатмоқчи, аммо унинг ўйинни асосий таркибда бошлаши катта эҳтимол билан кутилмоқда.

Мадрид клуби бу мавсумда Ла Лигани пешқадамлар қаторидан жой олган ҳолда давом эттирмоқда. Мбаппе тиклангани билан «Реал»нинг ҳужумдаги имкониятлари янада кенгайиши ва рақиблар учун яна хавфлироқ кўриниш олиши табиий.

Кўплаб экспертлар фикрича, агар Мбаппе ўз формасини сақлаб қолса, у мавсум охирида ҳам Испания чемпионати, ҳам Европа майдонларида йилнинг энг яхши футболчиси унвони учун кураша олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алонсо тасдиқлади: Мбаппе «Хетафе»га қарши асосий таркибда тушади