date

Шомуродов - асосий таркибда: "Башакшеҳир" ва "Галатасарой" таркиблари эълон қилинди

Шомуродов - асосий таркибда: "Башакшеҳир" ва "Галатасарой" таркиблари эълон қилинди

Туркия Суперлигасининг бугунги марказий учрашуви – "Истанбул Башакшеҳир" ва "Галатасарай" ўртасида кечадиган беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг асосий таркиби маълум қилинди.

"Истанбул Башакшеҳир" сафида Элдор Шомуродов марказий ҳужумчи сифатида асосий таркибда майдонга тушиши тасдиқланди. Жамоа 4-1-4-1 схема асосида ҳаракат қилади. Шунингдек, Омер Али Шахинер, Л. Дуарт, Я. Калужинский ва А. Аритлар ҳам бошланғич ростомда бор.

"Галатасарай" эса 4-2-3-1 схема билан ўйинга киришмоқда. Ҳужумда М. Икарди, орқасида Л. Сане, Г. Сара ва Б. Йылмаз ҳаракат қилади. Ҳимояда Салпай, Айхан ва Бардакжи қайд этилган.

Беллашув Истанбулдаги "Башакшеҳир Фатих Терим" стадионида Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов - асосий таркибда: "Башакшеҳир" ва "Галатасарой" таркиблари эълон қилинди