date

"Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?

"Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?

Туркия Суперлигасининг 9-турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида кучли рақиб — “Галатасарой”ни қабул қилди. Беллашув анчагина курашларга бой ўтди ва якунда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бу баҳсда асосий қаҳрамонлардан бири бўлди. У икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди, аммо уларнинг бири VAR тизими орқали бекор қилинди.

Ҳужумчига Sofascore платформаси 7,0 баҳo берди — бу “Башакшеҳир” сафидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.

Беллашувда “Галатасарой” сафида Лерой Сане ажралиб турди: у дубль қайд этиб, 8,7 баҳoга сазовор бўлди. Илкай Гюндоган ва Густаво Сара ҳам фаол ўйин намойиш этди, уларнинг баҳолари мос равишда 7,0 ва 7,6 бўлди.

Шомуродов эса майдондаги ҳаракатлари, позиция танлашдаги тўғри қарорлари ва рақиб ҳимоясига доимий босими билан мутахассислардан юқори баҳo олди.

“Башакшеҳир” бу мағлубиятдан сўнг турнир жадвалида 15-ўринда қолди, “Галатасарой” эса етакчиликни сақлаб қолди.

Элдорнинг голлар серияси ва жамоадаги таъсири эса унинг Туркиядаги фаолияти янада муваффақиятли бўлишидан дарак бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?