date

Флик: Маркус Рэшфорд «Барселона» учун муҳим фигурага айланди

Флик: Маркус Рэшфорд «Барселона» учун муҳим фигурага айланди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди. Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, инглиз футболчиси бир нечта позицияда ўйнай олиши билан жамоага катта фойда келтираётгани қайд этилган.

«Рэшфорд марказда тўп суриш учун яхши вариант, бироқ у чап қанотда ҳам самарали ҳаракат қила олади. Биз уни таркибга олаётганда айнан шу кўп қиррали ўйин услубини инобатга олганмиз. Сўнгги ҳафталарда Маркус жуда яхши формада ва жамоага катта ҳисса қўшмоқда», — деди Флик.

Таҳлилчилар фикрича, Фликнинг бу сўзлари Рэшфорднинг «Барселона»даги ролини янада мустаҳкамлаши мумкин. Сабаби, Флик уни кўп функцияли ҳужумчи сифатида кўрмоқда — у нафақат марказда, балки қанотда ҳам рақибларнинг ҳимоя тизимини бузиш қобилятига эга.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум Каталония клуби сафида 11 та баҳсда майдонга тушган. У шу ўйинлар давомида 3 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

Маҳаллий мухлислар орасида ҳам Рэшфорднинг ўйинига қизиқиш ортиб бораётгани айтилади. Унинг тезлиги, майдондаги фаоллиги ва жамоавий ҳаракатларга тез мослаша олиши «Барселона» ҳужумини янги даражага олиб чиқиши мумкинлигини кўпчилик таъкидламоқда.

Шу тариқа, Ханс-Дитер Фликнинг раҳбарлиги остида Рэшфорд жамоанинг асосий қуролига айланаётгани кузатилмоқда. Каталонияликлар учун эса бу мавсумда унинг формаси ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик: Маркус Рэшфорд «Барселона» учун муҳим фигурага айланди