date

“Ливерпуль” инқирози ортидан Клоппнинг қайтиши муҳокама қилинмоқда

“Ливерпуль” инқирози ортидан Клоппнинг қайтиши муҳокама қилинмоқда

Англия чемпиони “Ливерпуль”да вазият тобора кескин тус олмоқда. Жамоа кетма-кет тўрт марта мағлуб бўлганидан сўнг, бош мураббий Арне Слотнинг тақдири жамоа раҳбарияти ва мухлислар орасида муҳокама мавзуси бўлди.

Шу фурсатда “Энфилд” атрофида яна бир таниш ном янгради — Юрген Клопп. Германиялик мутахассиснинг жамоага эҳтимолий қайтиши борасидаги гап-сўзлар фаоллашди. Клоппнинг ўзи ҳам бу борада очиқ фикр билдирди.

«Мен ҳеч қачон Англиянинг бошқа клубларини бошқармайман, деганман. Шу боис агар бу мамлакатга мураббий сифатида қайтсам, борар жойим фақат “Ливерпуль” бўлади. Назарий жиҳатдан бунинг имкони бор», — деди Юрген Клопп журналистларга берган интервьюси вақтида.

Маълумот учун, Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача “Ливерпуль”ни бошқариб, клубни Европанинг энг кучли жамоалари сафига қайтара олган. Унинг раҳбарлигида мерсисайдликлар 2019 йилда Европа Чемпионлар лигасида, 2020 йилда эса Англия Премьер-лигасида ғалаба қозонган.

Таҳлилчилар фикрича, “Ливерпуль”нинг сўнгги натижалари клубда жиддий ички ўзгаришлар эҳтимолини кучайтирган. Мухлислар орасида эса Клоппнинг қайта келишига умид яна кучайди.

Айни пайтда Арне Слотнинг тақдири бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Аммо “Ливерпуль”нинг келгуси ўйинидаги натижа жамоа раҳбарияти учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” инқирози ортидан Клоппнинг қайтиши муҳокама қилинмоқда