
"Ливерпул" собиқ бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед" Пол Погба ва Криштиану Роналдуни жамоага қайтариши керак эмас эди, деб ҳисоблайди. У бу фикрини The Diary Of А CEO YouTube каналига берган интервьюсида айтди.
Euro-football.ru ёзишича, Клопп футболчи қайтганида натижа кўп ҳолларда оқланмаслигини таъкидлади. Клоппнинг сўзларига кўра, агар у "Манчестер Юнайтед" мураббийи бўлганида, Погбани ҳам, Роналдуни ҳам қайтармаган бўларди.
У футболчининг аввалги жамоасига қайтиши камдан-кам ҳолларда муваффақият олиб келишини айтди. Маълумот учун, Криштиану Роналду 2021 йилда "Манчестер Юнайтед"га қайтди.
Бироқ, 2022 йил охирида португалиялик ҳужумчи клуб билан зиддият сабабли жамоани тарк этди. Ҳозирда Роналду Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
40 ёшли футболчининг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.