date

Роман Абрамович “Галатасарой” акцияларини сотиб олишга киришди

Роман Абрамович “Галатасарой” акцияларини сотиб олишга киришди

Россиялик машҳур тадбиркор ва собиқ “Челси” клуби эгаси Роман Абрамович Туркия футболига жиддий қадам ташламоқда. “Sozcu” онлайн таҳририятининг ёзишича, у яқин вақт ичида “Галатасарой” жамоасининг йирик акциядорларидан бирига айланиш ниятида.

Манба маълумотларига кўра, миллиардер аллақачон Истанбулда қимматбаҳо вилла сотиб олган ва Туркия пойтахтига кўчиб ўтиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Роман Абрамович 2003 йилдан 2022 йилгача Лондоннинг “Челси” клубига эгалик қилган. Унинг раҳбарлиги остида “аристократлар” беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, беш марта Англия кубоги, уч марта Лига кубоги, икки марта Европа ва Чемпионлар лигаси ғолиблигини тантана қилган.

Туркия матбуоти таъкидлашича, Абрамовичнинг “Галатасарой” акцияларига қизиқиши тасодиф эмас — у сўнгги йилларда Европа футболида янги бозорларга кириш стратегиясини амалга оширмоқда.

Экспертлар фикрича, бу келишув амалга ошса, “Галатасарой” молиявий имкониятлари анча кучайиши, жамоа халқаро миқёсда янада нуфузли брендга айланиши мумкин.

Айрим таҳлилчилар эса Абрамович Туркияда фаолиятини давом эттириш орқали Европадаги сўнгги сиёсий чекловлардан кейин янги майдонда ўз нуфузини қайта тиклашга уринаётганини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роман Абрамович “Галатасарой” акцияларини сотиб олишга киришди