"Ноттингем Форест" марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон "Манчестер Юнайтед" жамоасига ўтиши мумкин. Euro-football.ru ёзишича, бу трансфер эҳтимоли "Брайтон" футболчиси Карлос Балеба билан келишув амалга ошмагач, янада ошган.
"Манчестер Юнайтед" Андерсон учун курашга қўшилса, "Манчестер Сити" ва "Челси" билан рақобатлашишига тўғри келади. "Ноттингҳам Форест" ҳозирча ўз футболчисини сақлаб қолишни истайди ва уни Англиянинг энг иқтидорли ёшларидан бири деб ҳисоблайди.
Клуб Андерсон нархини 86 миллион евро атрофида баҳоламоқда. 22 ёшли Андерсон жорий мавсумда барча мусобақаларда ўн учрашувда майдонга тушди ва бир голга узатма берди.
Шу билан бирга, "Нюкасл" клуби ҳам молиявий муаммолар сабаб сотилган футболчисини қайтариб олишга тайёр экани айтилмоқда. Андерсоннинг келажаги ҳозирча аниқ эмас, бироқ унга бир нечта топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида у билан боғлиқ янгиликлар кўпайиши кутилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" 86 млн еврога Андерсон учун курашни бошлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар