date

ЖЧ-2026: Осиёдаги сўнгги йўлланма тақдири ноябрда ҳал бўлади

ЖЧ-2026: Осиёдаги сўнгги йўлланма тақдири ноябрда ҳал бўлади

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралашнинг ҳал қилувчи босқичи яқинлашмоқда. Ноябр ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ-2026нинг бешинчи саралаш раунди баҳслари бўлиб ўтади. Бу босқичда тўртинчи босқичда иккинчи ўринни эгаллаган БАА ва Ироқ терма жамоалари ўзаро беллашади, деб хабар берди ОФК расмий сайти.

Эълон қилинган жадвалга кўра, илк учрашув 13 ноябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 18 ноябрь куни Басрада ўтказилади. Ушбу икки ўйин натижасига кўра, қайси жамоа Конфедерациялараро плей-офф босқичига йўл олиши аниқ бўлади.

13 ноябрь, Абу-Даби

БАА - Ироқ

18 ноябрь, Басра

Ироқ - БАА

Ғолиб жамоа 2026 йил март ойида Мексикада бўлиб ўтадиган Конфедерациялараро плей-офф баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу босқичда Осиё, Африка, Жанубий Америка, Океания ва икки Шимолий Америка вакиллари иштирок этади.

Мексикадаги саралаш босқичида жаҳон чемпионати учун сўнгги иккита йўлланма тақдири ҳал бўлади. Ҳар бир минтақадан келган жамоалар яккалик баҳсда тўқнаш келади ва фақат иккитаси ЖЧ-2026 финал босқичига чиқиш имконига эга бўлади.

БАА ва Ироқ учун бу жанг шунчаки ўртоқлик эмас, балки бутун мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ва Мексикада жаҳон йўлланмаси учун курашиш имконидир. Ҳар икки жамоа ҳам ўз тарихида иккинчи бор мундиалга чиқишни мақсад қилган.

Муттахассислар бу учрашувларни Осиё футболидаги энг драматик дуэллардан бири сифатида баҳоламоқда. Ҳар икки жамоа ҳам кучли таркибда майдонга тушиши ва жонли, ҳаяжонли ўйин намойиш этиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026: Осиёдаги сўнгги йўлланма тақдири ноябрда ҳал бўлади