Хитойликлар Роналдуга йиллик 100 млн евро маош таклиф қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойликлар Роналдуга йиллик 100 млн евро маош таклиф қилди

Спорт 30-12-2016, 18:54 590
Хитойликлар Роналдуга йиллик 100 млн евро маош таклиф қилди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдугнинг агенти Жорже Мендеш унинг мижози учун Хитойдан ажойиб таклиф тушганини айтди. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Хитойликлар 31 ёшли футболчининг трансфери учун 300 млн евро, унинг ўзига эса йилига 100 млн евро таклиф қилган. “Пул – асосийси эмас. “Реал” – унинг ҳаёти”, – деди агент.

Қайд этиш керакки, тўрт карра “Олтин тўп” соҳиби Роналду ноябрь ойида мадридликлар билан шартномасини 2021 йилгача узайтирганди.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.