date

37 ёшли жаҳон чемпиони яна футболга қайтмоқда

37 ёшли жаҳон чемпиони яна футболга қайтмоқда

Аргентина терма жамоаси собиқ аъзоси Папу Гомес яна катта футболга қайтади. Унинг янги жамоаси Италиянинг Б Серия клуби — "Падова" бўлади. Маълумотларга кўра, 37 ёшли ярим ҳимоячи жамоа билан шартнома тузган.

Бир вақтлар “Аталанта” жамоаси юлдузи ҳисобланган Гомес допинг қоидасини бузгани учун маълум муддатга футболдан четлатилганди. У 2023 йил ноябридан бери расмий учрашувларда иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, Папу Гомес 2022 йилда Аргентина билан Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Шунингдек, у Америка кубогини қўлга киритган ва “Севилья” сафида Европа лигасида чемпионликни тантана қилган.

Эндиликда у яна майдонга қайтиб, ўз тажрибаси билан янги жамоасига фойда келтиришни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 37 ёшли жаҳон чемпиони яна футболга қайтмоқда