Ибрагимович, Роббен ва яна 9 нафар юлдузлар, ёзда ишсиз қолиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ибрагимович, Роббен ва яна 9 нафар юлдузлар, ёзда ишсиз қолиши мумкин

  • Спорт
  • 31-12-2016, 02:28
  • 2 816
  • Ибрагимович, Роббен ва яна 9 нафар юлдузлар, ёзда ишсиз қолиши мумкин

    Zamin.uz блоги ёзда шартнома муддати тугайдиган футболчилар орасидан бир гуруҳини маълум қилади. Уларнинг орасида ҳозирги клубида қолишга тайёр бўлмаганлари ҳам бор. Ушбу комплект 123 млн. еврога баҳоланади. Марҳамат улар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

    Дарвозабон: Икер Касильяс (Испания)
    Ёши: 35
    Трансфер нархи: 3 млн. евро
    Муқобиллари: Адриан, Уэйн Хеннеси, Рене Адлер, Бенуа Костиль

    Ўтган йили хатолари учун кўп танқид қилишди, лекин у секин-аста ўзини тиклаб олди. Ҳозир Касильясга нисбатан эътирозлар бўлмаса керак, чунки унда ўтган 15 та тур бўйича 9 та голсиз ўйин ва 7 та ўтказилган гол бор. Шунингдек, чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги уч учрашувини қуруқ ўтказди, бу "аждарлар" га плей-офф босқичига чиқишига етарли бўлди.

    Адриан 2 йил олдин "Вест Хем" га бепул кўчиб ўтди. Ўшандан бери унинг қиймати 5 марта сакради. Охирги пайтларда Билич Рэндольфни туширмоқда - ишора тушунарли. Хеннеси фақат ёзда келган Стив Манданданинг жароҳати туфайли ўйнамоқда. Уэльс терма жамоасининг дарвозабонини "Кристал Пэлас" нинг заҳира дарвозабони мақоми қаноатлантирмаса керак. Адлер навбатдаги жароҳатини даволатиш билан банд, унинг кўҳна "Гамбург" да қолишига асосларимиз оз. Ўтган 6 мавсумдан бўён "Ренн" дарвозасини доимий равишда қўриқлаб келаётган Костиль ҳали клубидан янги шартнома кутаётгани йўқ.

    Ўнинг қанот ҳимоячиси: Пабло Сабалета (Аргентина)
    Ёши: 31
    Трансфер нархи: 10 млн. евро
    Муқобиллари: Бакари Санья, Стефан Лихтштайнер, Дарио Срна, Бранислав Иванович

    Аргентиналик Гвардиоланинг ишончига эга. Пабло ҳозир нафақат ўнг томонда, балки асосий зонада ҳаракатланаяпти. Сўнгги турларда Сабалета ҳар доим учрашувнинг бошидан ҳаракатланмоқда, лекин "шаҳарликларнинг" асосий фахрийси билан шартнома ҳали ҳам янгиланган эмас.

    Сабалетанинг клубдоши Санья ундан 2 ёш катта. Шунинг учун ҳам Пеп францияликни марказий ҳимоя чизиғига ўтказган бўлиши мумкин. Янги шартнома имзолаш юзасидан у билан клуб ўртасида музокара олиб борилмаяпти. Лихтштайнер аста-секин ўйинини йўқотмоқда, “Ювентус” да қанотга ўйинчи танлаш имконияти швейцарияликсиз ҳам жуда яхши. Дарио Срнага “Барселона”совчи қўймоқда, лекин иш ҳали охирига етмаган. Иванович ўз позициясини йўқотмоқда – “Челси”да авлодлар алмашинуви режалаштирилмоқда.

    Марказий ҳимоячилар: Пепе (Португалия)/ Пер Мертезакер (Германия)
    Ёши: 33 / 32
    Трансфер нархи: 6 млн. евро/ 10 млн. евро
    Муқобиллари: Евгений Хачериди, Хольгер Бадштубер, Джон Терри, Робин Кнохе

    Евро-2016 даги Португалия ғалабаларининг асосий яратувчиси “Реал” даги карьерасини якунлаши ҳақида маълум қилди. Клубини севиши ҳақидаги унинг эътирофи Пепега ҳали ёрдам бергани йўқ. Зиданнинг бошқа ўйинчига пул тикиши мумкинлиги тобора ойдинлашмоқда. Португалиялик муҳим ўйинларда тобора заҳира ўриндиғида қолмоқда – эл-классико, "Боруссия", клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.

    Мертезакер мавсум бошида жароҳат олди, бир ойдан бўён соғлом, лекин ҳали биронта ўйинга тушмади. Венгерда янги немис футболчиси бор – Мустафи. Мазкур футбол фахрийсини бременликларнинг тирик афсонаси Клеменс Фритц қайта “Вердер” га чорламоқда, у билан клубда бирга тўп сурган.

    "Челси" Терри билан шартномани янгилашни истамади. Жоннинг ёши 36 да, бир йил ёки икки йилда у клубдаги ўз ўрнини йўқотади. Хачериди айни кучга тўлган пайтда, Украинадаги инқироздан келиб чиқиб у ўзини энг яхши лигалардан бирига кўчиб ўтишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Жароҳат Бадштуберга ўз имкониятларини кўрсатишга халақит қилмоқда. “Бавария” кутиб чарчаган кўринади. Кнохе ўзининг мавсум бошидаги ёрқин ўйинини йўқотиб “Вольфсбург” даги асосий ўрнини бой берди, лекин унинг ёши атиги 24 да.

    Чап қанот ҳимоячиси: Гаэль Клиши (Франция)
    Ёши: 31
    Трансфер нархи: 9 млн. евро
    Муқобиллари: Хауме Коста, Бенуа Тремулинас, Сеяд Колашинац

    Клиши мунтазам равишда “Сити” нинг асосий таркибидан жой олиб келмоқда. Ҳозиргача чапда Коларов ўйнамоқда, агар марказга ҳеч ким ўтмаса сербиялик ўша томонга ўтади. Икки марта Гвардиола Клишини марказга қўйиб кўрди, лекин у қойил қила олмади. Клубда унга ким керак, ким эса керак эмаслигини Пеп ҳал қилар экан, футболчилар билан амалдаги шартномани узайтириш юзасидан қарор қабул қилишга шошмайди.

    Хауме Костанинг асосий карьераси «Вильярреал» билан, ушбу метин ўйинчи айни кучга тўлган пайтда. Тремулинас ҳали «Севилья» учун ўйнамади май ойидан бўён. Асосий даъвогар экс-динамочи учун – «Бордо». Универсал ўйинчи Сеяд Колашинац қанотда ўйнашга ҳам, марказда ва таянч зонада ҳам ўйнашга лаёқатли. У “гол+пас” тизими бўйича ўтган 12 турда 6 баллни ўз ҳисобига ёзди ва эндигина 23 ёшга тўлди.

    Қуйи ярим ҳимоячи: Джон Оби Микел (Нигерия)
    Ёши: 29
    Трансфер нархи: 11 млн. евро
    Муқобиллари: Лукас Лейва, Даниэле Де Росси, Хаби Алонсо, Майкл Кэррик, Тиаго Мотта

    Нигериялик «Челси» да 10 йилдан бўён ўйнамоқда, лекин анча вақтдан бўён жамоанинг асосий метин ўйинчиси бўлмай келаяпти. Бу мавсумда Микел майдонга тушмади ва балки қишда клубни тарк этиши мумкин – Контега у керак эмас. Хавбекни «Марселе» да кутишмоқда. Клопп янги «Ливерпуль» ни шакллантирмоқда, Лукасга унинг жамоасидан жой йуқ. Чамаси Парижда 34 ёшли Тиаго Моттанинг вақти охирлаб қолган кўринади.

    Яна уч нафар буюк фахрий футболчиларнинг шартномаси ҳали узайтирилмади. Мисол учун Алонсо билан «Бавария» келишувни узайтиргани йўқ. Шу каби ҳолат Де Россида, у билан «Рома» шартномани узайтирган эмас. Кэррик «МЮ» дан кетишни хоҳламаяпти, ҳозирча клубга фойда келтирмоқда, лекин бу абадий дегани эмас.

    Юқори ярим ҳимоячи: Санти Касорла (Испания)
    Ёши: 32
    Трансфер нархи: 20 млн. евро
    Муқобиллари: Чарли Адам, Шейк Ндойе, Джо Ледли, Даррен Флетчер

    Октябр ойи бошида Касорла агар унга таклиф бўлса, “Арсенал” билан шартномасини узайтиришини маълум қилган эди. Лекин 1 ҳафтадан сўнг жароҳат олиб уч ойга сафдан чиқди. Энди испаниялик февралда сафга қайтиши мумкин, лекин шартномани узайтиришга клуб раҳбарлари шошилмаяпти. Гап-сўзларга кўра Касорлани уйга қайтишига “Атлетико” қарши эмас.

    Чарли Адам Шотландия терма жамоасига қайтишни орзу қилмоқда, ушбу мақсадда у вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиши мумкин. Сенегаллик Шейк Ндойе «Анже» да йилдан йилга яхши ўйин кўрсатмоқда. Ўтган бир ярим йиллик мавсумда хавбек 10 тадан ортиқ гол уришга ва нархини 4 баробар оширишга эришди. Уэльслик соқолли Ледли ҳар қандай жамоага қўшилиб кета олади. Флетчер – «Вест Бромвич» нинг асосий ўйинчиси ва жамоа сардори.Охирги бир ярим мавсум давомида шотландиялик бирон марта ҳам ўйинни ўтказиб юбормади, лекин у билан янги шартнома тузиш юзасидан октябрда муҳокама қилинади.

    Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Арьен Роббен (Голландия)
    Ёши: 32
    Трансфер нархи: 11 млн. евро
    Муқобиллари: Хесус Навас, Алессио Черчи, Даниэль Калиджиури, Рашид Геззаль, Рикардо Куарежма

    Вақтининг ярмини голландиялик даволаниш билан ўтказади, бунга ҳамма кўникиб ҳам қолди. Лекин яхши формада бўлганда – ўз позициясида дунёнинг энг яхши ўйинчисидир. “Бавария” шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Агар мюнхенликлар раҳбарияти деярли бир йилдан бўён Риберини тузалишини кутаётган экан, Роббеннинг жароҳати битишини ҳам кутишга сабри чидайди. Футболчининг ўзи ҳам шартномани узайтиришдан манфаатдордек кўринади, лекин воқеалар ривожи қандай давом этишини билмайсиз.

    Хесус Навасни ёзда сомоқчи бўлишган эди, лекин бу амалга ошмади, шунинг учун уни ўйинчи алмаштириш йўли билан фойдаланишмоқда. Қайта сафга қайтган Черчи учун бошқа жамоага ўтиш бўйича бу охирги имконият, лекин умуман олганда «Атлетико» италиялик билан хайрлашишни истамайди. «Вольфсбург» ушбу мавсумни жуда бўш ўтказмоқда, шунинг учун Калиджиури бошқа кучлироқ клубни танлаши мумкин. «Лион» тарбияланувчиси Геззаль унчалик самарадор эмас худди ўтган мавсум каби, лекин алжирликнинг салоҳияти ақлни оздирадиган даражада юқори. Десерт учун «Бешиктош» дан Куарежма эркин агент сифатида бўшаши мумкин.

    Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Яя Туре (Кот'д'Ивуар)
    Ёши: 33
    Трансфер нархи: 12 млн. евро
    Муқобиллари: Кейсуке Хонда, Ку Чжа Хволь, Алекс, Стивен Айрленд

    Туре ва Селюк Гвардиола билан бақиришиб тортишишди. Қайта кўриб чиқиш учун уч ой етарли бўлди. Энди Туре янги ролни ижро этишга рози ва ўзининг нимага қодирлигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Пеп фахрийнинг ўйинидан миннатдор ва у билан янги шартнома юзасидан музокара бошлашга тайёр. Ҳақиқатда эса тушунарсиз, катта янги лойиҳалар қураётган клубга ёш бўлмаган жанжалкаш футболчи нима учун керак.

    Хонда «Милан» да ўзини тутиб кета олмади. Монтеллага у керак эмас, шунинг учун италияликлар қишда Кейсукени сотиб юборишга ҳаракат қилишмоқда. Яна бир осиёлик, корейс Ку Чжа Хволь «Аугсбург» да ушбу мавсум ўзини йўқотди. Шунинг учун клуби у билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Экс-спартакчи Алекснинг ёши 34 да, лекин «Интернасьонал» дан кетганидан сўнг у билан қизиқиш мумкин. Айрленд бу мавсумда “Сток сити” нинг балансидаги жонсиз вазнга айланди.

    Чап қанот ярим ҳимоячиси: Тайсон (Бразилия)
    Ёши: 28
    Трансфер нархи: 13 млн. евро
    Муқобиллари: Эрик Максим Чупо-Мотинг, Поль Жоржес Нтеп, Ибрагим Афеллай

    “Шахтёр” нинг охирги иқтидорларидан бири, донецк клубининг сақлаб қола олиши даргумон бўлган футболчи. Тайсонга Украина терма жамоасида ўйнашни ҳам таклиф қилишди, хавбек эса Бразилия терма жамоасидан чақирувни кутди. Ҳозир мазкур ярим ҳимоячига Россия, Хитой ва Германия клублари қизиқишмоқда. “Интернасьонал” ҳам уни қайтаришга қарши эмас, лекин Тайсон бразилиянинг иккинчи лигасида ўйнашга рози бўлмайди.

    Чупо-Мотинг «Шальке» нинг асосий етакчиларидан бири, балки клуб томонидан янги шартнома таклиф қилиниши мумкин, аёнки Африка кубоги мусобақасидан кейин. Поль Жоржес Нтеп “Бавария”нинг қизиқишини жалб қилмоқда, балки бу ҳақиқат эмасдир, мюнхенликлар “Ренн” нинг ярим ҳимоячисига қизиқаётганлиги. Афеллай апрель ойидаёқ шикастланди, шундан бўён майдонга тушгани йўқ. “Сток сити” келажакдаги режалари бўйича уни ҳисобга киритадими ё йўқми – бу ҳали маълум эмас.

    Ҳужумчи: Златан Ибрагимович (Швеция)
    Ёши: 35
    Трансфер нархи: 12 млн. евро
    Муқобиллари: Саидо Берахино, Фернандо Торрес, Марио Балотелли, Саломон Калу, Родриго Паласио

    Златан Англияда ҳам ўз имкониятларини ишга солмоқда ва ўзини кўрсатмоқда. Шведнинг агенти Мино Райоланинг маълум қилишича ҳужумчининг «МЮ» да қолиши даргумон. Биринчидан, амалдаги шартномада уни бир йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида банд бор, иккинчидан Златан АПЛ да ғалаба қозонишдан умидвор. Бошқа савол – у бунга эришиши учун ҳар жиҳатдан энг мос клубни танладими.

    Оғир мавсумдан сўнг Берахино атрофида жароҳатлар тўхтамади, бу жароҳатлар уни сафдан чиқарди. Сентябр ойидан бўён ҳужумчи даволаниш билан банд. Торрес рақобатда Гамейродан енгилди, бундан кейин у клубни алмаштирса ёмон бўлмасди. Балотелли “Ницца” да футболга қайтди, лекин у ерда ушланиб туриши даргумон. Калу «Герта» да қолиши мумкин, агар қаригунча пул ишлаб қолиш кераклиги ҳақида ўйламаса. Паласио қўрқмасдан чемоданини йиғиштириши мумкин.