Роналду пулга бўлган муносабати ҳақида гапирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду пулга бўлган муносабати ҳақида гапирди

Спорт 1-01-2017, 21:13 782
Роналду пулга бўлган муносабати ҳақида гапирди

Португалия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятининг бу босқичида пул унинг учун қанчалик иштиёқ бағишлаши ҳақида гапириб ўтди.

«Менинг мақсадим – ўз даражамни сақлаб қолиш. Менда футбол ўйнаш учун яна бир неча йил бор. Мен «Реал» ва Nike билан ажойиб шартномалар туздим. Шу ёшимда бундай катта шартномаларга эгалимдан бахтиёрман. Бу мени янада кўпроқ ишлаш ва ўз спорт формамни сақлаб қолишга уринишга ундайди. Мен учун пуллар – ҳаётдаги энг асосийси эмас. Мен фақат ўзимни қулай ҳис қилиш ва фаолиятимни якунлагач, кимгадир қарам бўлмасликни истайман», – дея Роналдунинг сўзларини келтирган Goal.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.