date

"Манчестер Юнайтед" Балебани сотиб олиши мумкинми?

"Манчестер Юнайтед" Балебани сотиб олиши мумкинми?
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Брайтон" жамоаси ярим ҳимоячиси Карлос Балеба учун белгиланган трансфер нархини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Flashscore хабар берди.

Манбага кўра, "Брайтон" 21 ёшли камерунлик футболчини сотишдан 114 миллион евро даромад олишни истамоқда. Бироқ бу нарх "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини қониқтирмайди.

Агар "Брайтон" футболчининг трансфер нархини пасайтирмаса, "Манчестер Юнайтед" 2026 йилда Балебани сотиб олишни режалаштирмаяпти. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Балеба майдонга 9 та ўйинда тушган, аммо у ҳали бирор самарали ҳаракат қайд эта олмаган.

Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" олти нафар ярим ҳимоячи орасидан танлов қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Юнайтед" Балебани сотиб олиши мумкинми?