
Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолашга ҳали эришгани йўқ. Бу ҳолат футболчининг келажаги борасида кўп саволларни келтириб чиқармоқда.
Клуб "Реал" юлдузини 2026 йилда бепул қўйиб юбормаслик учун сотишни режалаштириши мумкин. Испаниянинг "Спорт" нашрига кўра, Винисиус янги босқични бошлаш ҳақида ўйламоқда.
Унинг асосий танлови "ПСЖ" бўлиши мумкин. Бразилиялик футболчи Париж клубида, айниқса бош мураббий Луис Энрике қўл остида, ўз қобилиятларини тўла намоиш этиши мумкинлигига ишонмоқда.
Бу вариант унга Англия ёки Саудия Арабистони клубларидан кўра кўпроқ маъқул келмоқда. Бундан аввал Винисиус Жуниор "Барселона"га қарши ўйинда алмаштирилганидан сўнг кўрсатган ҳиссий реакцияси учун узр сўраган эди.
Винисиус ПСЖга ўтишни афзал кўрмоқдами?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар