date

“Манчестер Сити” клуби “Олтин тўп” срҳиби билан музокара бошлади

“Манчестер Сити” клуби “Олтин тўп” срҳиби билан музокара бошлади

“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоанинг энг ишончли ва барқарор ўйинчиларидан бири саналган Родриго Эрнандес билан ҳамкорликни узайтириш масаласини муҳокама қилишга киришди. Бу ҳақда футбол инсайдери Экрем Конур маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” учун муҳим бўлган ярим ҳимоячи билан келишувни янгилаш музокаралари бошланган ва клуб уни узоқ йилларга сақлаб қолиш ниятида.

29 ёшли Родри сўнгги мавсумларда нафақат “Манчестер Сити”нинг, балки Испания терма жамоасининг ҳам етакчиси сифатида жуда юқори даражадаги ўйинлар намойиш этмоқда. Унинг тактик фикрлаши, пас аниқлиги ва ўйинни бошқариш қобилияти сабаб жамоа маркази айнан унинг орқали қурилади.

Эътиборлиси, Родри 2024 йилда дунё футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот — “Олтин тўп” билан тақдирланганди. Бу ютуқ унинг сўнгги йиллардаги аъло даражадаги ўйини ва мунтазам натижаларининг эътирофи бўлди.

Шу билан бирга, “Пари Сен-Жермен” ва “Реал Мадрид” каби топ клублар ҳам Родрига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар вазиятни диққат билан кузатмоқда ва агар музокаралар узоққа чўзилса, расмий таклиф билан чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, “Манчестер Сити” раҳбарияти испаниялик футболчи клубда ўзини эркин ва бахтли ҳис қилаётганига ишончи комил. Улар Родрининг янги шартномани жорий мавсум якунлангунга қадар имзолашига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2019 йилда “Атлетико Мадрид”дан “Сити” сафига қўшилган ва ўтган беш йил ичида клубнинг ҳақиқий устунига айланган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади, янги битим эса бу муддатни камида уч йилга узайтириши кутилмоқда.

Гвардиола жамоаси учун Родри — нафақат ярим ҳимоячи, балки бутун ўйин тизимининг асосий устуни. Шу боис, “Сити” унинг жамоада қолиши учун бор кучини ишга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” клуби “Олтин тўп” срҳиби билан музокара бошлади