
Мадриднинг "Реал" футбол клуби ўзининг расмий сайтида баёнот эълон қилди. Клуб Мадрид Апелляция судининг қарорини ижобий баҳолади.
Мазкур суд УЕФА, Испания Қироллик футбол федерацияси ва Ла Лига томонидан берилган апелляцияларни рад этган эди. Суд қарорида айтилганича, УЕФА Суперлига масаласида Европа Иттифоқи эркин рақобат қоидаларини бузган ва ўз мавқеидан суиистеъмол қилган.
"Ушбу қарор клубга катта миқдордаги зарар ва йўқотишлар учун даъво аризаларини топшириш имкониятини очиб беради", — дейилади "Реал" баёнотида. Шунингдек, "Реал" йил давомида УЕФА билан музокаралар олиб борганини, бироқ шаффоф бошқарув, молиявий барқарорлик, футболчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва мухлислар учун бепул трансляцияларни ўз ичига олган такомиллаштиришлар бўйича келишувга эриша олмаганини таъкидлади.
"Шу муносабат билан клуб жаҳон футболини ривожлантириш ва мухлислар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ишни давом эттириш ниятини тасдиқлайди. Шу билан бирга, УЕФАдан етказилган зарарлар учун компенсация талаб қилади", — дейилади "Реал" баёнотида.
Реал Мадрид УЕФА билан курашни давом эттиради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар