date

Винисиус Эль Класико ўйинидаги алмаштириш ҳақида изоҳ берди

Винисиус Эль Класико ўйинидаги алмаштириш ҳақида изоҳ берди
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Эль Класико ўйинида алмаштирилган пайтдаги ҳис-туйғулар ҳақида изоҳ берди. Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг “Барселона”га қарши ўйинида Хаби Алонсо томонидан алмаштирилганида кўрсатган ҳиссий реакцияси учун узр сўради.

Испания матбуотига кўра, ўша пайтда Винисиус ҳаттоки “Реал”ни тарк этиш билан таҳдид қилган. “Бугун мен барча мадридистлардан Эль Класико ўйинида алмаштирувга бўлган реакциям учун узр сўрамоқчиман.

Мен машғулотда ҳамжамиятимиз аъзоларидан, клубдан ва президентдан кечирим сўрадым. Баъзида ҳис-туйғуларим мени қамраб олади — бу доим ғалаба қозониш ва жамоадошларимга ёрдам бериш истагидан келиб чиқади.

Менинг рақобатбардош характерам бу клубга ва унинг рамзий маъносига бўлган муҳаббатимдан келиб чиқади,” деди Винисиус. Шунингдек, Винисиус “Реал” учун ҳар сония курашишда давом этишини ваъда қилди.

“Реал”нинг навбатдаги ўйини 1-ноябр куни “Валенсия”га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Эль Класико ўйинидаги алмаштириш ҳақида изоҳ берди