
Реал Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлари унчалик яхши эмас. Испан матбуотининг хабар беришича, Винисиус Алонсо томонидан етарлича қадрланмаётганини ҳис қилмоқда.
Шунга қарамай, клуб бразилиялик футболчи бўйича ўз режаларини ўзгартирмоқчи эмас. Реал Винисиус билан шартномани узайтириш ниятида.
Мадрид клуби режасига кўра, ҳужумчи билан 2030 йилнинг ўртасигача мўлжалланган янги меҳнат шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Винисиуснинг агентлари ва клуб ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, ва Реал бу борада ижобий кайфиятда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар