
Ўтган дам олиш кунлари "Барселона" "Реал"га қарши сафарда 1:2 ҳисобига мағлуб бўлди. "Эл-Класико"нинг сўнгги дақиқаларида "кўк-анор ранглилар" ярим ҳимоячиси Педри иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Бу ҳолат сабабли 22 ёшли футболчи Ла Лига доирасидаги кейинги ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Бундан ташқари, ARA нашрининг хабар беришича, Педри мушак жароҳати олган ва шу сабабли чоршанба куни тикланиш дастури асосида спорт залида шуғулланган.
Ярим ҳимоячининг "Элче"га қарши ўйиндан ташқари, Чемпионлар лигасидаги "Брюгге" ва Ла Лигадаги "Сельта"га қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар