
Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ҳакан Чалханоглу жорий мавсумдаги жамоа мақсадлари ҳақида гапирди. Чоршанба куни "нерадзуррилар" А Серия доирасида ўз майдонида "Фиорентина" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Туркиялик футболчи мазкур учрашувда дубл муаллифи бўлди.
"Бизнинг мақсадларимиз? Барчага маълумки, клубимизда доим энг юқори марралар қўйилади. Биз "Интер" учун курашмоқчимиз.
Жамоамиз мураккаб ёз мавсумида ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан кейин энг яхшисига лойиқ. Киву бизга психологик жиҳатдан жуда катта ёрдам берди – жамоамиз кучли ва яхши ташкил этилган.
Барча қийинчиликларни енгиб ўтишда интизом етарли бўлди", – деди Чалханоглу Sky Sportга берган интервьюсида.
"Интер" А Серияси турнир жадвалида тўққиз турдан сўнг учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!