date

"Челси" Мареска ўрнига янги мураббий изламоқда

"Челси" Мареска ўрнига янги мураббий изламоқда
"Челси" жамоаси мавсумни унчалик муваффақиятли бошлай олмади, бу эса матбуотда Энцо Мареска келажаги борасида ноаниқликлар ҳақида мунозаралар келтириб чиқармоқда.

"Кўклар" раҳбарияти "Борнмут" жамоаси бош мураббийи Андони Ираолани потенциал номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Indykaila News маълумотларига кўра, агар Мареска яқин келажакда ўз лавозимини тарк этса, Лондон клуби 43 ёшли испанияликка мурожаат қилиши мумкин. Ҳозирги Англия премьер-лигаси мусобақасида "Борнмут" 9 турдан сўнг 18 очко билан иккинчи ўринни эгалламоқда.

"Челси" эса 14 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда жойлашган. Андони Ираола 2023 йилнинг ёзида "Борнмут" бош мураббийлигига тайинланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" Мареска ўрнига янги мураббий изламоқда