
Италиялик тажрибали мураббий Лучано Спаллетти "Ювентус"нинг машғулот базасига етиб келгани ҳақида Football Italia хабар берди. Манбаларига кўра, 66 ёшли мутахассис яқин вақт ичида клуб билан расмий шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ушбу битим 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Айни дамда "Ювентус" А Серия турнир жадвалида 15 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Жамоа навбатдаги турда сафарда "Кремонезе"га қарши якшанба, 2 ноябрь куни ўйин ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланиши белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар