date

Манчестер Сити Винисиусни Холандга алмаштирмайди

Манчестер Сити Винисиусни Холандга алмаштирмайди
2026-йилда "Реал" Винисиус Жуниорни сотиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026/2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлса-да, у Хаби Алонсо билан ёмон муносабатлари сабабли трансфер сўраши эҳтимоли бор.

Англия Премер-лигасининг етакчи клублари, жумладан, "Манчестер Сити" ҳам Винисиус учун курашга қўшилиши мумкин. Аммо "шаҳарликлар" бразилиялик футболчини Эрлинг Холандга алмаштириш вариантини кўриб чиқмайди.

Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда. "Реал" ҳали ҳам Холандни кузатишда давом этмоқда, бироқ норвегиялик юлдузнинг трансфери ойлик маоши ва бошқа футболчиларга таъсири борасида батафсил таҳлил қилишни талаб қилади.

Шу билан бирга, манбалаларга кўра, Хосеп Гвардиола фақат битта ҳолатда Эрлинг Холандни қўйиб юборишга тайёр – агар "шаҳарликлар" Гарри Кейнни ҳужум чизиғига жалб қилишса.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити Винисиусни Холандга алмаштирмайди