date

Гвардиола: Холанднинг ўйинда қатнашиши номаълум

Гвардиола: Холанднинг ўйинда қатнашиши номаълум
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг Англия Премьер-лигасининг навбатдаги ўйинида иштирок этиши номаълумлигини маълум қилди. Норвегиялик футболчи "Суонси"га қарши Лига кубоги учрашувини ўтказиб юборди.

Ўйиндан олдин Гвардиола Холанднинг соғлиғида кичик муаммолар борлигини айтган эди. Мазкур учрашувдан кейин мураббий "шаҳарликлар" мухлисларини хурсанд қиладиган янгилик бера олмади: "Холанд навбатдаги ўйинга тайёр бўладими?

Ҳозирча билмайман. Кўрамиз," — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" сафарда "Суонси"ни 3:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Гвардиоланинг жамоаси 2-ноябр куни Премьер-лигада "Борнмут"га қарши ўз майдонида ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: Холанднинг ўйинда қатнашиши номаълум