
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо "Эль-Класико" учрашувидаги ҳодисалар ҳақида ўз фикрини билдирди. Алонсо Испания Ла Лигасининг 10-турида "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни алмаштирган эди.
Бу қарор футболчининг норозилигига сабаб бўлди. "Винисиус жазоланмайди.
Бу масалани ёпиқ деб ҳисоблашимиз мумкин. У ҳаммамиздан чин дилдан кечирим сўради ва бу ҳолатни аъло даражада ҳал қилди", — деди Алонсо журналист Фабрицио Романо орқали.
25 ёшли Винисиус жорий мавсумда барча турнирларда жами 13 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Эртага, 1-ноябр куни, "Реал" Ла Лиганинг 11-турида "Валенсия"ни қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг