
Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионати – А Серияда сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. "Милан" клуби вакили бўлган тажрибали футболчи Италия Футболчилар Уюшмаси томонидан ўтказилган овоз беришда ғолиб чиққан. 
Лука Модрич ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг "Реал" клубидан эркин агент сифатида "Милан" сафига қўшилди. У "россонерилар" сафида барча мусобақаларда жами 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та самарали узатма амалга оширган. 
Якшанба, 2 ноябр куни "Милан" ўз майдонида "Рома" клубини қабул қилади. А Сериянинг 10-тур доирасидаги мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланиши режалаштирилган.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 