
Англия Премьер-лигаси 10-тур доирасида Тошкентда "Тоттенҳем" ва "Челси" жамоалари ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтади. Ушбу ўйин учун эҳтимолий асосий таркибларни келтирамиз.
"Тоттенҳем": Викторияно (дарвозабон), Спенс, ван де Вен, Дансо, Порро, Бентанкур, Палинья, Симонс, Бергвалл, Кудус, Коло-Муани. "Челси": Санчес (дарвозабон), Кукурелья, Чалоба, Фофана, Жеймс, Кайседо, Фернандес, Байно-Гиттенс, Жоао Педро, Нету, Жорж.
"Тоттенҳем" таркибида жароҳатлар туфайли Жеймс Мэддисон, Деян Кулушевски, Бен Дэвис, Раду Драгушин, Доминик Соланке, Ив Биссума, Арчи Грей ва Кота Такай майдонга туша олмайди. "Челси" таркибида эса Леви Колвилл, Бенуа Бадьяшиль, Дариу Эссугу ва Коул Палмер жароҳат олган.
Шунингдек, дисквалификация сабабли Лиам Делап ўйинда иштирок этмайди. Сўнгги турда "Тоттенҳем" "Эвертон"ни 3:0 ҳисобида ютган бўлса, "Челси" "Сандерленд"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Турнинг ҳозирги ҳолатида "шпорлар" "аристократлар"дан уч очко билан юқорида жойлашган. Англия Лига Кубогининг 1/8 финал босқичида "Тоттенҳем" "Ньюкасл"га 0:2 ҳисобида ютқазди, "Челси" эса "Вулверхэмптон"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
"Тоттенҳем Хотспур" стадионида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан бугун, 1-ноябр куни соат 20:30 да бошланади. Тўғридан-тўғри матнли онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг!
Тоттенҳем – Челси: Эҳтимолий таркиблар
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар