date

Манчестер Юнайтед янги ярим ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Манчестер Юнайтед янги ярим ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
Франциянинг "Лилль" клуби ярим ҳимоячиси Аюб Буадди ўз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, "Манчестер Юнайтед" 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшмоқчи ва унга трансфер таклифи тайёрламоқда. Иқтидорли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳозирда Буаддининг "Лилль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача амал қилади. Жорий мавсумда Буадди 13 та учрашувда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки ассист қайд эта олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед янги ярим ҳимоячисини сотиб олиши мумкин