
Англия Премьер-лигасининг ўнинчи турида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилмоқда. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.
Ўйиннинг бошида "шпорлар" ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалл кучли зарба билан тўп бошига тегиб, жароҳат олди. Шундан сўнг, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бергвалл ўйинни давом эттиришни хоҳлади, бироқ шифокорлар уни майдонга қайтмаслиги учун футболкасидан ушлаб туришга мажбур бўлишди. "Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк 7-дақиқада Бергваллни Хави Симонсга алмаштирди.
"Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги учрашувнинг барча воқеаларини LiveResult порталидаги матнли трансляциямизда кузатишингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг