date

Баҳодир Жалолов Олимпиада-2028да қатнашиши мумкинми?

Баҳодир Жалолов Олимпиада-2028да қатнашиши мумкинми?
Ўзбекистон бокс бўйича терма жамоасининг катта мураббийи Раҳматжон Рўзиахунов икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг 2028-йил Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш эҳтимолини баҳолади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг йирик спорт портали “Sports.kz” ZBS Podcast YouTube канали маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумки, Баҳодир Жалолов Париж-2024даги ғалабасидан сўнг профессионал боксга ўтишини эълон қилган эди. Шунга қарамай, унга ҳавскорлар жамоаси эшиклари очиқ қолмоқда.

Раҳматжон Рўзиахуновнинг сўзларига кўра, амалдаги қоидаларга биноан профессионал спортчилар Олимпия циклга қайтиш ҳуқуқига эга. Мураббий якуний қарор Олимпиада яқинлашганида, терма жамоа сафидаги ёш истеъдодларнинг ривожи ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинишини таъкидлади.

Рўзиахуновнинг фикрича, агар Баҳодир Жалолов бўлажак жаҳон чемпионати ёки 2028-йилги Олимпиадада қатнашишга қарор қилса, у яна олтин медални қўлга киритиши эҳтимолдан холи эмас, чунки унинг ҳозирги даражаси рақибларини бемалол мағлуб этишга имкон беради. “Баҳодир Жалоловни учинчи Олимпиадада кўрамизми ёки йўқми?” деган саволга мураббий қуйидагича жавоб берди: “Айни дамда бир нарса дейиш қийин, чунки ёшлар ўсиб келмоқда.

Унинг шогирдлари бор, улар ҳам Олимпиадада ғолиб бўлишни исташади. Кўп марта матбуотда айтилган: ‘Баҳодир, ёшларга йўл бер’.

Агар у ҳозир жаҳон чемпионатига борса, ютуб келади. Кейинги Олимпиадага борса ҳам, ютади.

Бироқ якуний қарор Олимпиадага яқин пайтда қабул қилинади.” Мураббий Жалоловнинг қайтиш йўли очиқлигини ҳам тасдиқлади: “Нега унинг йўли ёпилиши керак? Профессионал спортчиларга қайтишга рухсат берилган.” Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони (Токио-2020, Париж-2024) бўлиб, Париждаги ғалабасидан сўнг профессионал боксга ўтишини эълон қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов Олимпиада-2028да қатнашиши мумкинми?