date

Сандерленд ва Эвертон ўйинида дуранг


Англия премьер-лигасининг 10-турида "Сандерленд" ва "Эвертон" жамоалари ўзаро куч синашди. Кутилмаганда турнир жадвалининг юқори поғоналарида жойлашган "Сандерленд" мезбонлик қилган учрашувда биринчи бўлимда меҳмонлар устунроқ кўринди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида "Эвертон" футболчиси Илман Ндияе ўнг қанотдан ҳужумни бошлаб, жарима майдонига кириб, чап бурчакка аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди — 0:1. Биринчи бўлимда "Сандерленд" ҳужумда бир неча хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, гол ура олмади.

Иккинчи бўлимнинг 46-дақиқасида "Сандерленд" ўйинчиси Гранит Жака узоқ масофадан зарба йўллади, тўп "Эвертон" ҳимоячиси Жеймс Тарковскийга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди — 1:1. Шундан сўнг ҳар икки жамоа гол уришга ҳаракат қилди, аммо натижада ўйин дуранг билан якунланди.

Мазкур дурангдан сўнг "Сандерленд" 18 очко билан "Ливерпуль" ва "Борнмут" билан биргаликда 3-ўринни бўлишиб турибди. "Эвертон" эса 12 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сандерленд ва Эвертон ўйинида дуранг