Ўзбекистон чемпиони "Зенит" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  • Спорт
  • 7-01-2017, 15:38
  • 617
  • Ўзбекистон чемпиони "Зенит" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

    11 январь куни "Зенит" илк машғулотлар йиғинини ўтказиш учун Дубайга боради. Питерликлар бу ерда бир нечта ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар бермоқда Tribuna.uz сайти.

    14 январь куни "Зенит" Бундеслигада 16-турдан сўнг 4-ўринда бораётган "Айнтрахт" билан, 18 январда Венгрия чемпионатининг биринчи даврасидан сўнг 2-ўринда бораётган "Видеотон" билан куч синашади.

    20 январь куни эса жамоа Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан баҳс олиб боради.