«Олмалиқ» таркибига икки легионер қўшилди

  • Спорт
  • 7-01-2017, 17:34
  • 836
  • «Олмалиқ» таркибига икки легионер қўшилди

    Пойтахтда ўз машғулотларини давом эттираётган жамоамиз таркибига бугун икки нафар легионер келиб қўшилди.

    Легионерлардан бири жамоамизнинг декабрь ойидаги машғулотларида иштирок этган Владислав Косминин бўлиб, унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келганлиги боис яна жамоага таклиф этилди. Иккинчиси туркманистонлик Олтимурот Аннадурдиев ҳужум чизиғида тўп тепади. Олтимурот Туркманистон чемпиони "Олтин Аср" жамоасидан кўрикка чақирилган.
    Жамоамизнинг машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Тошкентдаги бу йиғин 10 январга қадар давом этади. 9 январь куни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

    Владислав Косминин
    17 январь 1990 йилда таваллуд топган.
    Фуқаролиги: Белоруссия
    Амплуаси: Ҳимоячи
    Бўйи: 197 Вазни 87

    Футболчилик фаолияти давомида асосан "Нафтан" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Юртимизга келгунга қадар Гроднонинг "Неман" жамоасида тўп тепган.

    Алтимурат Аннадурдиев
    13 апрель 1993 йилда таваллуд топган.
    Фуқаролиги: Туркманистон
    Амплуаси: Ҳужумчи

    Футболчилик фаолияти давомида "Ахал" ва "Олтин Аср" жамоасида тўп тепган. 2016 йилда "Олтин Аср" жамоасида Туркманистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.