
Испания Ла Лигасининг 32 тури доирасида Мадриднинг “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган “Реал” ва “Малага” ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзади Kun.uz.
Биринчи таймнинг ўрталарида Серхио Рамос ҳисобни очди. 67-дақиқада Криштиану Роналду рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади, аммо икки дақиқадан сўнг Хамес Родригес тўплар фарқини иккитага етказди.
71-дақиқада Хуанми “Малага”нинг ягона тўпини киритиб, фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда Роналду яна бир гол уриб, ўйинга нуқта қўйди.
32 ўйиндан сўнг “Реал” 76 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Турнирни бошқараётган “Барселона” ҳисобида 78 очко бор. “Малага” эса 46 очко билан 7-ўринни банд қилиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар