date

Аморим ва Далот қариндош чиқди

Аморим ва Далот қариндош чиқди
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим ва жамоа ҳимоячиси Диогу Далот узоқ қариндош эканлиги маълум бўлди. Ушбу қизиқарли маълумотни Geneall генеалогик портали асосида "Английский акцент" нашри эълон қилди.

Манбага кўра, мураббий ва футболчи иккаласи ҳам 19-асрда яшаган француз Карлос Далотнинг авлодлари ҳисобланади. Карлос Далот сирк артисти бўлиб, ўз биродарлари билан Европа бўйлаб гастролларда иштирок этган ва кейинчалик Португалияга кўчиб ўтган.

Бундан ташқари, Диогу Далот аввалроқ ўз аждодлари сирк артистлари бўлгани ва ўтмишда Брага шаҳрига кўчиб келганини тасдиқлаган эди. Айнан Брага шаҳрида Диогу Далот туғилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аморим ва Далот қариндош чиқди