date

Интер ҳимоячиси Тоттенҳем сафига ўтиши мумкин

Интер ҳимоячиси Тоттенҳем сафига ўтиши мумкин
Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси Янн-Аурель Биссек фаолиятини АПЛнинг кучли олтиталигига кирувчи "Тоттенҳем" клубида давом эттириши мумкин. Италиянинг Gazzetta dello Sport газетасининг хабарига кўра, ҳимоячининг сўнгги пайтлардаги кучли ўйинлари Англия Премьер-лигаси клубларининг қизиқишини яна уйғотган.

Ҳозирда унинг трансфери бўйича асосий даъвогар "Тоттенҳем Хотспур" ҳисобланмоқда. Шу йилнинг ёзида футболчига бошқа бир Лондон клуби – "Кристал Пэлас" ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ ўшанда келишув амалга ошмаган.

Ўйинчининг ўзи ҳам ушбу трансферни фаол қўллаб-қувватламоқда. Маълумотларга кўра, "Тоттенҳем"га ўтиш перспективаси футболчи ва унинг яқинлари учун "қизиқарли" кўринмоқда, бу эса унинг Англияга кўчиб ўтишга тайёрлигини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Интер ҳимоячиси Тоттенҳем сафига ўтиши мумкин