
“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 18 апрель куни “Малага”га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди, бу унинг жорий мавсумдаги 13 ҳамда 14 марта голли пас бериши бўлди. Натижада у мавсум давомида кўп пас бериш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади, деб ёзади Kun.uz.
Бунгача у ўз фаолияти давомида, Португалияда ҳам, Англияда ҳам, Испанияда ҳам бир йил давомида 12 тадан кўп голли узатмани амалга оширмаганди.
Португалиялик ҳужумчининг шу вақтгача бу борадаги энг яхши натижаси 2011-2012 йиллар мавсумида қайд этилган, ўшанда у 46та гол ва 12та голли узатмани амалга оширганди. Жорий мавсум якунланишига 1 ойдан кўпроқ вақт қолганида эса, унинг ҳисобида 39та гол ва 14та голли узатма ёзилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар