7 934
Осиёга 8,5 та ўрин: ЖЧ—2026 дан бошлаб мундиал иштирокчилари 48 тага етиши ҳақида ФИФА 10 январь куни эълон қилади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА президенти этиб Жанни Инфантино тайинлангач, ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32 тадан 48 тага етказиш ғояси илгари сурилганди. «Дарё» хабарига кўра, ФИФА сешанба куни бу масалани амалга тадбиқ қилади.
Маълумки, ЖЧ—2018 Россияда, ЖЧ—2022 эса Қатар мамлакатида бўлиб ўтади. 2026 йилги мундиал мезбони масаласи эса ҳал этилмаган. ФИФА иштирокчилар 48 тага қадар етадиган жаҳон чемпионатини айнан 2026 йилдан бошлаб ўтказади.
Тахминларга кўра, бу ҳолатда 16 та гуруҳ ташкил этилиб, уларнинг ҳар бирида 3 тадан мамлакат 1/32 финал учун кураш олиб боради. Яъни, гуруҳда энг яхши натижа қайд этган икки жамоа юришини давом эттиради.
Мундиал иштирокчилари сони 16 тага ошгач, конфедерациялар учун тақдим этиладиган квоталарда ҳам ўзгариш юз беради. Унга кўра, ФИФА Европа қитъаси учун 16 та жой ажратишни режалаштирган. Бу кўрсаткич Африкада 9,5 тани, Осиёда 8,5 тани, Жанубий ва Шимолий Америкада 6,5 тани ташкил қилади. Шунингдек, ОКЕАНИЯ яхлит 1 та йўлланмага эга бўлади.
Маълумот учун, ЖЧ—2018 йўлида Осиё қитъасига 4,5 та квота ажратилган. Унга кўра, 4 та мамлакат саралашни муваффақиятли якунлаб, Россия мундиалига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Ўз гуруҳида 3-ўринни олган икки мамлакат эса ўзаро плеф-офф ўйинида иштирок этади. Ғолиб жамоа қитъалараро плей-оффда тўп суради.
ЖЧ—2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичи 1-давраси якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса тўғридан-тўғри йўлланма учун камлик қилади. 2026 йилги режа амалга ошса, ўз гуруҳида 4-ўринни эгаллаб турган жамоалар ҳам мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма олган бўларди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди