
Даниеле де Росси мураббийлик фаолиятига қайтди. Пайшанба куни "Женоа" клуби де Россининг бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Унинг иш шартномаси қанча муддатга мўлжаллангани ҳозирча ошкор қилинмади. "Женоа" клуби маълум қилишича, де Росси жамоа билан учрашиб, пайшанба куни дастлабки машғулотни ўтказган.
Жума куни эса 42 ёшли мутахассис матбуотга таништирилади ва журналистлар учун матбуот анжумани ўтказади. А Серия турнир жадвалида "Женоа" 10-турдан кейин 18-ўринни эгаллаб турибди.
Де Россининг жамоаси навбатдаги учрашувни якшанба, 9 ноябрь куни ўз майдонида "Фиорентина"га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Даниеле де Росси 2024 йил сентябр ойида "Рома"дан истеъфога чиққанидан бери мураббийлик қилмаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар