Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» муаммосини изоҳлади

Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда фақат бир ўйинда дарвозасидан гол ўтказмаганини ҳимоядаги катта муаммо деб атади. У ҳимояланиш бутун жамоанинг вазифаси эканини таъкидлаб, жамоа кўпроқ тажовузкор ҳаракат қилиши ва камроқ гол ўтказиши кераклигини айтди. Аморим ўтган ўйинда рақиб "Манчестер Юнайтед" дарвозасига 17 марта зарба берганини ҳам қайд этди. "Манчестер Юнайтед" 8-ноябр, шанба куни Премер-лигада "Тоттенхем"га қарши ўйнайди.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг ҳимоядаги муаммоси ҳақида гапирди. Жорий мавсумда «қизил иблислар» фақат бир ўйинда дарвозаларини дахлсиз сақлай олишган.
«Қуруқ ўйинлар йўқлиги? Бу катта муаммо. Ҳозирги кўрсаткичларга қарасак, лига етакчиси деярли гол ўтказмаяпти. Ҳимоянинг ишончли ўйнаши жуда муҳим.
Агар яхши ҳимоялансангиз, бир пайт келиб ҳужумда имкониятни амалга ошириб, ўйинда ғалаба қозонишингиз мумкин. Аммо ҳимоя бу бутун жамоанинг ишидир.
Биз ҳимояланишни яхшилашимиз ва кўпроқ тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаммаси бир-бирига боғлиқ.
Ҳозиргидек кўп гол ўтказишимиз мумкин эмас. Баъзан кучли ҳимоя қилиш ҳужумни ҳам яхшилашга ёрдам беради.
Ўтган ўйинда рақиб бизнинг дарвозага 17 марта зарба берди – бундай ҳолатларга йўл қўймаслик керак», – деди Аморим матбуот анжуманида.
Шанба, 8 ноябр куни «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига доирасида «Тоттенхэм»га қарши баҳс олиб боради.































Изоҳлар 0
…