
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" жамоасида бирга ишлаган Алекс Фергюсон ҳақида фикр билдирди. "Алекс Фергюсон билан ҳали ҳам мулоқотдасанми?" деган саволга Роналду шундай жавоб берди: "Мен уни Манчестерда бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финалида кўрдим.
Олдинроқ биз кўпроқ мулоқот қилардик – у ҳатто мен билан чой ичгани уйга келган. У чойни сут билан ичади.
У жуда яхши инсон. Фергюсон ҳар доим менинг юрагимда қолади.
У менга ҳаётимда ҳам, фаолиятимда ҳам катта ёрдам берган”, – деди Роналду Пирс Морган билан суҳбатда. Маълумот учун, сер Алекс Фергюсон 2013 йилда нафақага чиққан.
Шотландиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед" жамоасида қарийб 27 йил давомида фаолият олиб борган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.