
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида "Вилярреал"га қарши кечган ўйинда (1:1) гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.
Шу тариқа 24 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар сафидаги голсиз серияси 11 та ўйинга етди. Неймар охирги марта "Барселона" сафидаги расмий ўйинда 19 октябрда "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ доирасида кечган ўйинда гол урган эди (4:0).
Неймар 11 ноябрда Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ саралаши доирасида Аргентинага қарши кечган баҳсда гол урган (3:0). 13 декабрда эса "Барселона" таркибида "Ал Аҳли"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида гол киритган.
Неймар жорий мавсум Испания чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.