Ўзбекистон миллий матбуот марказида мамлакатимиз шахмат федерациясининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Анжуманда мамлакатимизда навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида ўзбек шахмат мактаби вакиллари нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришаётгани таъкидланди.
Маълум бўлишича, 2016 йилда шахматчиларимиз қирқга яқин нуфузли мусобақада иштирок этиб, 40 олтин, 15 кумуш ва 12 бронза медални кўлга киритди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Осиё миллатлар кубоги»да икки йўналишда кумуш медални кўлга киритди. Ёшлар терма жамоаси аъзолари Мўғулистонда ўтказилган Осиё чемпионатида 10 медални кўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ёш шахматчиларимиз 7 олтин, 2 кумуш, 2 бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистон вакиллари Сочи шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги ўтказилган жаҳон чемпионатида 36,5 очко жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мамлакатимизда 2016 йили уч йирик мусобақа – Георгий Аъзамов хотирасига багишланган X халқаро "Тошкент опен" турнири, аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё чемпионати ҳамда жаҳон шахмат юлдузларининг халқаро турнирлари ташкил этилди. Ундан ташқари 30 га яқин мусобақа ўтказилди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади