date

"Челси" клуби "Реал" мақсадига кўз тикмоқда...

"Челси" клуби "Реал" мақсадига кўз тикмоқда...
Италиянинг "Комо" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас Лондоннинг "Челси" клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда TBR Football хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Челси" 21 ёшли аргентиналик футболчини диққат билан кузатмоқда, бироқ "Реал Мадрид" билан кучли рақобатга дуч келмоқда. Мадрид клуби 2024 йилда "Комо"га сотилган Пасни қайтариб олиш имкониятига эга, аммо "Комо" клуби футболчини "Челси"га янада юқори таклиф эвазига сотишни афзал кўриши мумкин.

Жорий мавсумда А Серияда Пас 10 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати ҳозирда 55 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" клуби "Реал" мақсадига кўз тикмоқда...